1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 октября, 16:46 368 0

Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Жорий йилда, шунингдек, 65 нафар мансабдор шахслар меҳнат қонунчилигини бузганлиги аниқланди.
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Фото: Меҳнат вазирлиги
2021 йилда меҳнат қонунчилигини бузгани учун 65 нафар мансабдор шахсга жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушиб, шундан, call-марказ орқали 54 та, сайт орқали 15 та, ижтимоий тармоқлар орқали 24 та ҳамда 35 та ёзма мурожаатлар келиб тушган.

Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузгани учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.
Маълум қилинишича, пахта-йиғим терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс МЖтКнинг 51-моддасига асосан жавобгарликка тортилди ва 1 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилди.

Бундан ташқари, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмагани, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмагани, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.

“Давлат меҳнат инспекцияси республикамизда мажбурий меҳнатга қарши кескин кураш кетаётганини таъкидлаб, мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей