1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 октября, 14:05 309 0

UzAuto Motors харидорларга Lacetti ва Labo етказиб беришни кечиктиради

Компания яримўтказгичлардан бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллигини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
UzAuto Motors харидорларга Lacetti ва Labo етказиб беришни кечиктиради
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Chevrolet Lacetti  ва Labo автомобилларини олиши керак бўлган харидорларни огоҳлантирди.

Компания Матбуот хизматининг хабарига кўра, автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилади.

Бошқача айтганда, UzAuto Motors’га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Chevrolet Lacetti  ҳамда Labo  автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.

UzAuto Motors ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб, қабул қилинишига умид қилмоқда”,
- дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей