1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 октября, 10:47 1354 0

Қидирувда бўлган ИШИД аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

"Ислом давлат" террористик ташкилоти сафида қўпорувчилик ҳаракатида фаол қатнашган ўзбек қўлга олинди.
Қидирувда бўлган ИШИД аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Фото: ЎзА
Халқаро террористик ташкилотларига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган И.О. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар берди ДХХ Ахборот хизмати.

И.О. 2014 йилнинг февраль ойида ишлаш мақсадида Россияга боради ва ижтимоий тармоқ орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришади.

Шундан сўнг, у Ўзбекистонга қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдиради ҳамда рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Украина орқали дастлаб Туркияга, сўнгра Сурия ҳудудига ўтиб, "Ислом давлати" халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади.

Шу тариқа И.О. 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги ИШИД сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.

Шунингдек, у шу йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим эди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей