1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
30 октября, 10:30 270 0

Фарғонада қарийб $374 мингни Қирғизистонга олиб ўтаётган шахс ушланди — видео

У пулларни $100 эвазига қўшни мамлакатга олиб ўтиб беришга келишган.
Фарғонада қарийб $374 мингни Қирғизистонга олиб ўтаётган шахс ушланди — видео
Фото: видеодан кадр
ДХХ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар беришича, Наманган ва Фарғона вилоятларида валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, Фарғона туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган 31 ёшли маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув натижасида, автомашина салонида $373,717 минг борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, қонунбузар $100 эвазига ушбу хорижий валюталарни айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиб бериши керак бўлган.

Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида унинг жиноий шериги ҳисобланган — Олтиариқ туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро ҳам ҳибсга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей