1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
30 октября, 09:50 298 0

Наманганда 7-синф ўқувчиси ЙТҲ натижасида вафот этди

Nexia-3 велосипедда йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетган.
Наманганда 7-синф ўқувчиси ЙТҲ натижасида вафот этди
Фото: UzNews.uz
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 15:00 да Учқўрғон тумани Қумтўғон МФЙ Янгиобод кўчасида шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай велосипедда йўлни кесиб ўтаётган 7-синф ўқувчисини уриб юборган.

Натижада, ўқувчи бола олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей