1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
29 октября, 21:58 432 0

9 ойда бюджетнинг катта қисмини ўзлаштирган вазирлик тизимлари маълум бўлди

Маблағлар ва моддий бойликларни ноқонуний сарфлаш ҳолатлари жорий йилда ўтган йилга нисбатан 3 бараварга ошди.
9 ойда бюджетнинг катта қисмини ўзлаштирган вазирлик тизимлари маълум бўлди
Фото: UzNews.uz
Жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича 83,7 млрд сўмлик камомад ва ўзлаштириш, 457,7 млрд сўмлик бюджет маблағларидан асоссиз ва ортиқча тўловлар ҳамда 187,3 млрд сўмлик мақсадсиз харажатларга йўл қўйилгани аниқланган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотига кўра, бу 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан 3 бараварга ошган.

Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми вазирлик ва қўмита тизимларида аниқланган. Жумладан,

— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 23,3 млрд сўм;
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 17,2 млрд сўм;
— Халқ таълими вазирлиги тизимида - 14,4 млрд сўм;
— Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 5,7 млрд сўм;     
— Маданият вазирлиги тизимида - 2,7 млрд сўм; 
— Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 1,7 млрд сўм; 
— Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 4,2 млрд сўм;
— Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида - 2,2 млрд сўм;     
—Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 2,5 млрд сўм.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида аниқланган молиявий хато-камчиликлар суммасининг 510,8 млрд сўмини бюджетга тикланиши таъминланди.

Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 15 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий судларга юборилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей