1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
29 октября, 14:25 548 0

Автовокзалда аёл ходимларни ҳақоратлаган шахс ва қўриқлаш ходими жазоланди — видео

Автовокзал қўриқлаш ходими жанжал кўтарган маст фуқаро билан “гаплашиб қўймоқчи” бўлган.
Автовокзалда аёл ходимларни ҳақоратлаган шахс ва қўриқлаш ходими жазоланди — видео
Фото: видеодан кадр
Тошкент автовокзалида ўзаро жанжаллашган қўриқлаш ходими ва фуқаро жазоланди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни термизлик М.А. Тошкент автовокзалининг кутиш залига кириб, бу ерда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган аёл ходимларни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этган. 

Шундан сўнг, автовокзал қўриқлаш хизмати ходими Н.А. воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини бузаётган М.А.га нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида уни ушбу ҳудуда жойлашган милиция таянч пунктига олиб бормоқчи бўлган вақтида ўз хизмат ваколатидан четга чиқиш билан боғлиқ ҳаракатларни содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.А. ва автовокзал ходими Н.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (безорилик) бўйича маъмурий иш очилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей