1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
29 октября, 12:22 287 0

Ўзбекистон МДҲда рус тили йилини миллатлараро мулоқот тили сифатида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади

ТИВ раҳбари 70-йилларда Тошкентда “Рус тили – халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги тили” форумини ўтказиш тажрибасини эслади.
Ўзбекистон МДҲда рус тили йилини миллатлараро мулоқот тили сифатида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади
Фото: Россия ТИВ
Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга катта аҳамият берилаётгани ҳақида гапирди.

Мамлакатда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда: Россиянинг 15 та етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда, рус тилини ўрганиш марказлари ташкил этилмоқда, маданият марказлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу тариқа икки маданиятнинг ўзаро бойиб бориши, бу соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун барча шарт-шароит яратилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россия президенти Владимир Путиннинг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида МДҲда рус тилини халқ тили сифатидаги йили ўтказиш тўғрисидаги таклифи катта қизиқиш билан қабул қилинди. 

"Бу борада Ўзбекистон катта тарихий тажрибага эга. Масалан, 70-йилларда Тошкентда илмий-академик доиралар вакиллари иштирокида “Рус тили – халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги тили” деган улкан форум ўтказилди.

Бу борада маълум тажрибамиз, ўз ишланмаларимиз, бундай тадбирларни ўтказиш бўйича услубий ёндашувларимиз бор. Биз таклиф этилаётган тадбирларда иштирок этишдан мамнун бўламиз”,
- деди вазир.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей