1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
29 октября, 11:12 393 0

Жиззахда пора олишда гумонланган собиқ суд раисига жиноят иши қўзғатилди

Унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Маълумотга кўра, судья чет элга қочиб кетган.
Жиззахда пора олишда гумонланган собиқ суд раисига жиноят иши қўзғатилди
Фото: ИИВ
Наманган вилоят умумюрисдикция судини Матбуот хизматининг хабарига кўра, ЖИБ Жиззах вилояти Дўстлик туман судининг собиқ раиси $11 минг миқдорида пора олишда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Бироқ, судья тергов органларидан яшириниш мақсадида чет элга қочиб кетган. Шу туфайли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Судьянинг исм-фамилияси Фазлиддин Пардаев бўлиб, ИИВ сайтига жойланган қидирувдаги шахслар рўйхатида шундай исм-фамилияли шахс ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш)да гумонланаётгани кўрсатилган.

Хабарга кўра, жиноят ишлари буйича Дўстлик тумани суди собиқ раиси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига адвокат орқали муайян миқдорда пора олишга қаратилган хатти-ҳаракат содир этгани юзасидан 2021 йил 29 март куни жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг маълум қилишича, Фазлиддин Пардаев фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун 2021 йил 5 апрель куни ЖИБ Дўстлик туман судининг раиси вазифасидан озод этилган. Акбаров унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича кенгашда маълумот мавжуд эмаслигини билдирган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Дўстлик туман суди раиси Фазлиддин Пардаев берган маълумотга асосан Жиззах вилояти ҳокимлиги сайтида кичик хабар жойланган. Хабарда бир шахс туман суди биносида терговчига $100 беришга уринган вақтида қўлга олингани ҳамда суд ҳукми асосида ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани айтилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей