1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Қизиқарли
29 октября, 07:56 160 0

Facebook компанияси ўз номини ребрендинг қилди

Компаниянинг ижтимоий тармоқлари номи ўзгармайди.
Facebook компанияси ўз номини ребрендинг қилди
Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг номи Meta деб ўзгартирилганини эълон қилди.

“Бугунги кундан биз Meta деб номланамиз”, - деган янги бренднинг онлайн-тақдимотида Цукерберг.

Маълум қилинишича, компания дастурлари номлари ўзгаришсиз қолади.

Марк янги ном компания нафақат Facebook ижтимоий тармоғи, балки WhatsApp мессенжери, Instagram ижтимоий тармоғи, Oculus ва бошқа сервислардан иборатлигини таъкидлашини айтган.

Унинг айтишича, Meta бизнеси марказида Facebook ижтимоий тармоғи эмас, балки “виртуал метакоинот” бўлади. Шу сабабли Meta фойдаланувчиларига компаниянинг бошқа сервисларидан фойдаланиш учун эндиликда Facebook ижтимоий тармоғи керак бўлмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей