1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
28 октября, 17:47 375 0

“Вақт машинасини ихтиро қилган” ҳокимликлар бўйича расмий муносабат билдирилди

Бойсун ва Термиз тумани ҳокимликлари нима сабабдан қарорларга ўтиб кетган сана белгиланганини маълум қилишди.
“Вақт машинасини ихтиро қилган” ҳокимликлар бўйича расмий муносабат билдирилди
Фото: travellerconcept.com
Аввалроқ, Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз тумани ҳокимлари томонидан халқ депутатлари Кенгашлари мажлисини ўтиб кетган санага чақириш тўғрисидаги қарорлар имзолангани ҳақида хабар бергандик.

Шундан сўнг, Термиз ва Бойсун тумани ҳокимликлари ушбу ҳолатга изоҳ беришди.

Термиз тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг қайд этишича, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимининг сессия чақириш тўғрисидаги қарори 21 октябрь кунига белгиланган бўлсада, бу ҳақда 25 октябрь куни қарор қабул қилинган.

“Юқоридаги ҳолатга йўл қўйган масъул ходимга нисбатан амалдаги қонунлар асосида чора кўрилиши таъминланиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Бойсун тумани ҳокимлиги ҳам ўзининг расмий муносабатида ҳақиқатдан 13 октябрдаги қарор билан 11 октябрь кунига сессия чақирилганини тан олган. 

Бунга ҳам айбдор қилиб масъул ходим кўрсатилган. Яъни, масъул ходимнинг эътиборсизлиги туфайли тайёрланган қарор лойиҳаси кечиктириб электрон дастурга киритилган.

Ушбу ҳокимлик ҳам масъул ходимга интизомий чора қўлланганини, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини маълум қилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей