1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
28 октября, 15:09 245 0

Тошкентнинг «Университет» кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Тошкентнинг «Университет» кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди
Фото: Видеодан кадр

28 октябрь куни соат 13:44да Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор туманининг «Университет» кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 4та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03да қуршаб олинган ва соат 14:09да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей