1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
28 октября, 14:35 180 0

"Иссиқлик энергиясидан аҳолининг 2 трлн 100 млн сўм қарздорлиги бор" – Қурбон Турсунов

Иссиқлик таъминоти корхоналарининг қарзи эса 2,5 трлн сўмни ташкил этмоқда.
Фото: АОКА
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов аҳолининг иссиқлик энергияси бўйича қарздорлиги ҳақида гапирди.

"Республика бўйича етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга тенг.

Иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи — 2,5 трлн сўмни ташкил этмоқда. 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси жойларга чиқиб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда. 

Иложи бўлмаган ҳолларда ёзма огоҳлантиришлар тақдим этмоқда. Суд органларига мурожаат қилиб, мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилмоқда"
, - деди Қурбон Турсунов.

Таъкидланишича, аҳолининг тўлов интизомига амал қиладиган қисми 50-60 фоиздан иборат. Қолган 35-40 фоиз аҳолига шу каби чоралар кўрилмаса, тўловни ундириш имконияти чегараланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей