1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
28 октября, 09:56 246 0

Сардор Умурзоқов ЖСТ раҳбарияти билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилди

Томонлар жорий йил охирига қадар бу бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказишга келишиб олишди.
Сардор Умурзоқов ЖСТ раҳбарияти билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Жаҳон савдо ташкилоти бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокара жараёнининг ҳозирги ҳолати ҳамда бу борадаги ҳамкорлик доирасида навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.


Сянчэнь Чжан Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини фаоллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг ташаббускорлиги туфайли ташкилот билан ҳамкорлик жадал тус олди. Шунингдек, у жорий йилнинг август ойида янги лавозимни эгаллаганидан бери ташриф буюрган биринчи мамлакат Ўзбекистон эканини таъкидлади.

Қайд этилишича, мамлакат ҳукумати савдо-сотиқни эркинлаштириш, ЖСТ битимлари тамойиллари ва қоидалари асосида ташқи савдони ислоҳ қилиш тизимларини модернизация қилиш, хорижий инвестицияларни рағбатлантириш, шунингдек, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича жаҳоннинг энг яхши амалиётларини жорий этишга оид саъй-ҳаракатларни давом эттиришга содиқ эканлиги таъкидланди.

Томонлар жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш бўйича ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилдилар. 

Шунингдек, ташкилот раҳбарияти ушбу тадбирни ўтказишда ва умуман Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Зарур ҳужжатларни тайёрлашда ЖСТ котибияти ва унинг халқаро экспертлари томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган техник ёрдамни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.


Учрашув якунида томонлар музокара жараёни билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш юзасидан биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлигини билдирдилар
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей