1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
27 октября, 19:21 307 0

Ичида икки нафар киши бўлган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетди

Ҳодиса вақтида автомобилда бўлган 18 ва 19 ёшли фуқаролар оғир тан жароҳатлари олишган.

Ичида икки нафар киши бўлган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетди
Фото: ИИВ ЙҲХББ

27 октябрь куни соат 13:30да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 19 ёшли И.Н. бошқарувидаги тўхтаб турган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи И.Н. ва 18 ёшли йўловчи Ш.С. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей