1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
27 октября, 16:10 423 0

Тошкентда Lacetti юқори тезликда автобусга урилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Тошкентда Lacetti юқори тезликда автобусга урилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 27 октябрь куни тахминан соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Lacetti'ни ишончнома асосида бошқариб борган 25 ёшли М.М. бошқарувни йўқотиб, машина йўл четида тўхтаб турган 57 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги Mercedes-Benz автобуси билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей