1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 октября, 15:23 240 0

Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Уларнинг 5 нафари вояга етмаган болалар.
Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди
Фото: ФВВ / Иллюстрация
Пастдарғом тумани ФВБ вакили Сирожиддин Aбдуллайев брифингда маълум қилишича, Самарқанд вилоятида ўтган ўн кун ичида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилган. 

Натижада, 8 киши вафот этган. Ҳалок бўлган саккиз нафардан беш нафари вояга етмаган болалар бўлган. Яна бир фуқаронинг соғлиғи оғир деб баҳоланиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишларда, табиий газ тармоғига уланган қўлбола иситиш печининг тутун чиқариш мўриси тозаланмасдан, кечаси печни ёқиб ухлаш оқибатида заҳарланиш ва ўлим ҳолати аниқланган. 

Яъни, иккита ҳолатда иситиш печининг мўрисида баҳор, ёз даврида ин қурган қушларнинг уяси чиққан бўлса, бошқа ҳолатда мўри ичига қушларнинг уй қурмаслиги учун латта тиқиб қўйиб, уни олиб ташламасдан, печдан фойдаланилганлиги сабаб бўлган. 

Оқибатда барча заҳарли газлар хона ичига тўпланиб, фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей