1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
27 октября, 15:08 198 0

Иштихон туманида ISHONCH дўконлар тармоғининг янги филиали очилди

ISHONCH дўконлар тармоғининг янги 40-филиали Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида очилди.

Иштихон туманида ISHONCH дўконлар тармоғининг янги филиали очилди

ISHONCH - бу ўзига хос йўналишда ҳаракат қилаётган дўконлар тармоғи бўлиб, асосан филиаллари мамлакатимиз вилоятларидаги шаҳар  ва туманларида очилган. Бу шаҳардан олис туманларда ҳам аҳоли яшаш даражасини юксалтириш учун яхши имконият. Зеро, компаниянинг олий мақсади қисқа вақт ичида орзуларни ҳақиқатга айлантириб, уларга эришиш учун қулайлик яратиб, компания мавжуд бўлган ҳудудларида аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.


ISHONCH дўконлар тармоғининг янги 40-филиали Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида очилди. Дўконнинг савдо пештахталари  инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, кундалик ҳаётда қўлланиладиган маҳсулотлар билан тўлдирилган бўлиб, булар 7000 дан ортиқ маҳсулот: маиший техникалар, спорт анжомлари, мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва болалар учун маҳсулотлар. Нафақадаги шахслар ва бюджет ташкилотлари ходимлари маҳсулотларни ўзлари учун қулай муддатга бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш имкониятига эга бўлади (3 ойдан 1 йилгача).


Янги филиал очилиши билан бу ерда янги иш ўринлари яратилди ва иштихонлик ёшларнинг бир қисми бу ерга ишга жойлашади. ISHONCH дўконлар тармоғида ишлаш ҳозирда нуфузли саналади, чунки ходимлар учун қулай шароитлар яратилган: форма, бепул тушлик, компания ҳисобидан ўқитиш, аҳил ва иноқ жамоа ва лавозимда ўсиш учун имкониятлар.


Компаниянинг муваффақият сири нимада? Ҳаммаси оддий! Ходимлар ривожланиб, вақт билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қиладилар, турли тадбирларда ва мусобақаларда қатнашиб келади. Ходимлар ўртасидаги ҳурматли ва ишончли муносабатлар, шунингдек, ўзаро ёрдам, бу биринчи ўринда туради. Тиришқоқлик ва қатъиятлик, мижозга эътибор ва ғамхўрлик, сифатли ва ўз вақтида кўрсатиладиган хизматлар ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Сотиб олинган маҳсулотларни тезкор етказиб бериш, бепул ўрнатиш, 30 кун ичида маҳсулотни қайтариш имконияти, харид учун бонуслар, доимий акциялар, чегирмалар, ойлик тўловларни онлайн тўлаш имконияти,  ижтимоий тармоқларда маҳсулот танлаш бўйича маслаҳатлар компания томонидан кўрсатиладиган қулай хизматлари ҳисобланади.

Батафсил маълумот учун: +99873 515 22 22
Telegram: t.me/ishonchsavdo
Instagram: @ishonchsavdouz
Facebook: fb.com/ishonchsavdouz
Twitter: twitter.com/ishonchsavdo
YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей