1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 октября, 13:27 412 0

Наманганда шифокорни дўппослаган ака-укаларга суд жазо тайинлади

Шифокор ташхисидан норози бўлиб, жанжал кўтарган ака ва ука жавобгарликка тортилди.
Наманганда шифокорни дўппослаган ака-укаларга суд жазо тайинлади
Фото: UzNews.uz коллажи
Олдинроқ, Наманганда 22 ёшли эркак шифохонага акаси билан келиб, тана ҳароратини ўлчатгани ҳамда улар қўйилган ташхисдан норози бўлиб, шифокорни дўппослашгани ҳақида хабар бергандик.

Наманган вилояти суди матбуот котибининг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат ЖИБ Наманган шаҳар суди томонидан кўриб чиқилган.


Судланувчи укага нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда акасига нисбатан шу модда билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, судланувчи аканинг қамоқда сақланган бир кунини мажбурий жамоат ишлари жазосининг 4 соатига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан 216 соат чегириб ўташ учун 144 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси қолдирилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей