1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 октября, 12:14 198 0

Алимент бўйича қарздорларнинг машинани бошқариш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилади

Алимент қарздорлигини ундириш тартиби бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Алимент бўйича қарздорларнинг машинани бошқариш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилади
Фото: ЙҲХББ
Aдлия вазирлиги порталида "Aлимент қарзларини ундириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Хусусан, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари:

• Алимент ундириш бўйича давлат ижрочисининг илтимосига биноан қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши;

• Давлат ижрочисининг қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш;

• Алимент тўламаганлиги сабабли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи чекланган фуқароларнинг реестрини шакллантириш.

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш қўлланилмайдиган ҳолатлар аниқланади:

• Олиб қўйилган мол-мулк суд қарорини ижро этиш учун етарли бўлса;
• Агар бундай чекловнинг жорий этилиши қарздорни асосий ва қонуний яшаш манбаидан маҳрум қилса;
• Қарздорга тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса ва ҳоказо.

Шундай қилиб, ҳайдовчилик ҳуқуқи чекланган қарздор томонидан транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда — БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солинади.

Aлимент тўлаш бўйича қарздор ижро ҳужжатида назарда тутилган талабларни узрсиз сабабларга кўра, белгиланган муддатда бажармаган тақдирда, улар лицензияларнинг, рухсатномаларнинг ва махсус ҳуқуқларнинг амал қилишини тўхтатиб туриши, шунингдек, унга лицензия беришни вақтинча тақиқлаши мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 10 ноябргача давом этади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей