1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 октября, 11:43 177 0

Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик “отпуска”си 27 кунга узайтирилиши мумкин

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида йиллик меҳнат таътили бўйича муддатларни узайтириш назарда тутилмоқда.
Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик “отпуска”си 27 кунга узайтирилиши мумкин
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили  27 кунга узайтирилмоқда. Бу ҳақда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида белгилаб қўйилди, дея хабар берди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Қонунчилик Палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилиниб, Сенатга жўнатилган кодекс матнида йиллик меҳнат таътили бўйича қатор янгиликлар мавжуд.

Унга кўра, янги кодексда ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати сифатида 21 календар кун кўрсатилган. Амалдаги кодексда эса бу муддат камида 15 иш кунини ташкил этади.

Шунингдек, янги кодексда давлат хизматчиларига бериладиган йиллик асосий узайтирилган меҳнат таътилининг аниқ муддати белгилаб қўйилмоқда. Яъни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчиларига давомийлиги 27 календар кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши мумкин. 

Амалдаги тартибга кўра, 15 иш кунидан иборат таътил давлат хизматчиларига ҳам татбиқ қилиб келинган ва бу муддат жамоа шартномасига кўра, бериладиган қўшимча таътил ҳисобига узайтирилиши мумкин бўлган. Кодекс ушбу кўринишда қабул қилинса, давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади.

Лойиҳага кўра, давлат хизматчиларининг айрим тоифалари учун қонунларда белгиланган йиллик меҳнат таътилининг 27 кундан ҳам узоқроқ муддатлари ўз кучида қолдирилади ва 27 кунлик муддат ушбу узайтирилган таътилларга татбиқ этилмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей