1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
26 октября, 15:22 277 0

Қашқадарёда Damas ва Nexia тўқнашуви 3 кишининг ўлими билан тугади

Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Қашқадарёда Damas ва Nexia тўқнашуви 3 кишининг ўлими билан тугади
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 15:40 атрофида Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ёртепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда 44 ёшли О.Э. Nexia'ни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, 1980 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ва Damasд'а бўлган йўловчи Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей