1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 октября, 12:59 321 0

Харид қилинган автомобилни расмийлаштиришдаги тўловлар бекор қилиниши мумкин

Қонунчилик Палатаси депутати томонидан юборилган сўровномани Молия вазирлиги кўриб чиқди.
Харид қилинган автомобилни расмийлаштиришдаги тўловлар бекор қилиниши мумкин
Фото: UzNews.uz
Аввалроқ, Қонунчилик Палатаси депутати Дониёр Ғаниев харид қилинган автомобилларни қайта расмийлаштиришдаги тўловлар миқдорини пасайтиришни таклиф қилиб, молия вазирига депутатлик сўрови юборгани ҳақида хабар бергандик.

Депутат юборилган сўровнома Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилганини маълум қилди.

Унинг ёзишича, вазирлик томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. 

Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади.

Бундан ташқари, жавоб хатида Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан автомобиль олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей