1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 октября, 12:30 330 0

Ўзбекистонда қайси вилоятларда энг кўп токсик чиқиндилар ҳосил бўлиши маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлар кесими бўйича қайси вилоятларда энг кўп токсик чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда қайси вилоятларда энг кўп токсик чиқиндилар ҳосил бўлиши маълум бўлди
Фото: wikimapia.org

2020 йил якунларига кўра, республика бўйича токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн тоннани ташкил этган. Бу ҳақда ДСҚ хабар бермоқда.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Навоий вилоятида экани маълум бўлган – 48,2 фоиз. Ушбу кўрсатгич Тошкент вилоятида – 34,6 фоиз ва Жиззах вилоятида – 9,1 фоизни ташкил қилган.

Энг кам улуш эса Сирдарё вилоятида қайд этилган – 0,01 фоиз. Кейинги ўринларни 0,02 фоиз билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 0,03 фоиз Фарғона вилояти эгаллаган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей