1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
26 октября, 08:47 221 0

Россияда 2 нафар ўзбекистонлик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун қамалди

Суд уларга қаттиқ тартибли колонияда жазони ўташни тайинлади.
Россияда 2 нафар ўзбекистонлик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун қамалди
Фото: epp.genproc.gov.ru
Киров вилояти Слободская туманлараро прокуратураси Ахборот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси 2020 йил кузида номаълум шахс билан интернет орқали келишиб, хилват жойда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи партиясини ноқонуний равишда сотиб олгани аниқланган. 

Шунингдек, у ўзининг 28 ёшли акасини бу ишга жалб қилган ва у билан жиноий тил бириктирган. Кейинчалик, бир гуруҳ шахслар сифатида ҳаракат қилиб, гиёҳванд моддаларни Киров вилояти ҳудудида ноқонуний сотишган.

Оғирлиги қарийб 40 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддасини бошқа улгуржи партиясини сотиб олишга уринишганида, ҳуқуқ тартибот идораси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шундан сўнг, суд икки Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг ҳар бирига 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Маҳкумлар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайдиган бўлди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей