1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
25 октября, 14:50 271 0

Оҳангаронда чегарадан Isuzu'ларда қарийб 2 млрд сўмлик товарларни олиб ўтаётганлар қўлга тушди

Бир неча минглаб парфюмерия, маиший техника ва тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.
Оҳангаронда чегарадан Isuzu'ларда қарийб 2 млрд сўмлик товарларни олиб ўтаётганлар қўлга тушди
Фото: видеодан кадр

Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, Оҳангарон туманида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк машинаси постда тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, 946 млн 203 минг сўмлик 35 турдаги 45 минг донадан зиёд парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бошқа бир шахс бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинаси текширилганда, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, аммо ноқонуний расмийлаштирилмаган 357 млн сўмлик 3 минг 980 дона чилим учун мўлжалланган тамаки маҳсулотлари борлиги фош этилди.

Бундан ташқари яна худди шундай автомобилда ноқонуний юк олиб ўтилаётгани аниқланди.

Ушбу Isuzu юк машинаси текширилганда, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга ноқонуний тартибда олиб кирилган 40 дона тикув машиналари, 80 дона чанг юткичлар, 18 дона телевизор, 2 минг 160 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 604 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Айнан шу ҳудудда яна бошқа Isuzu'нинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, аммо тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 90 млн сўмлик 36 дона телевизорлар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей