1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
25 октября, 11:25 233 0

Ўзбекистон қамоқхоналарида илк бор президент сайлови бўлиб ўтди — фото, видео

24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида республика тергов изоляторлари ва қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумлар биринчи марта овоз беришди.
Ўзбекистон қамоқхоналарида илк бор президент сайлови бўлиб ўтди — фото, видео
Фото: UzNews.uz
24 октябрь куни МСКда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, тергов изоляторлари ва қамоқхоналарда сақланаётганларнинг 8 минг 677 нафари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Маҳкумларнинг овоз беришлари учун тергов ҳибсхоналарида 18 та, ахлоқ тузатиш колонияларида 4 та ва турар-жой колонияларида эса 2 та сайлов участкаси ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрь ойида қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, колониялар ва қамоқхоналарда сақланаётган маҳкумлар сайловда овоз беришлари мумкин. Бундай ҳуқуқни унча оғир бўлмаган жиноят содир этган фуқароларгина олган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 47-сонли турар-жой колониясидан фоторепортаж:
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей