1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
25 октября, 11:10 209 0

Ўзбекистонда маиший техникани маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди

Лойиҳа иштирокчилари кодларни киритиш ва маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлашга фаол тайёргарлик кўришмоқда ва улар ўз фикрлари билан бўлишишди.

Ўзбекистонда маиший техникани маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди

CRPT TURON МЧЖ менежерлари ва компания вакиллари бир неча ой мобайнида ҳамкорлик қилдилар, вужудга келган қийинчиликларни муҳокама қилиб, ишлаб чиқариш линияси учун ечимларни биргаликда танлаб бордилар. TEXNOPARK МЧЖ компаниясининг сифатни назорат қилиш ва ривожлантириш бўйича директор ўринбосари Миракмал Мирпўлатов ўз таассуротлари ва кутувлари билан бўлишди.

- TEXNOPARK МЧЖдек йирик ишлаб чиқарувчи маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасида иштирок этишга нима туртки берди?

Ишлаб чиқариш учун биринчи навбатда бозордаги ўз ўрнини билиш муҳимроқ. TEXNOPARK МЧЖ замонавий талабларга ва жаҳон стандартларига мос келувчи саноат дастгоҳлари ва маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Натижада биз ҳам В2В, ҳамда В2С сегментлари истеъмолчиларининг эҳтиёжларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни бошладик.

Афсуски, ҳозирда камроқ инвестиция киритиб, кўпроқ даромад олишни хоҳловчи инсофсиз «ишбилармонлар» ҳам кўпчиликни ташкил этади. Биз мамлакатимизнинг турли бурчакларида контрафакт маиший техника воситаларининг навбатдаги партиясини сотишга уринишлар қилингани тўғрисидаги янгиликларни тез-тез ўқиб турамиз. Бундай жиддий муаммолар ечимини топиш учун, бозорда соф муҳит яратишга, ҳамда биринчи навбатда рақобатбардош ҳалол ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир бўлган самарали восита керак. Чунки контрафакт ва контрабанда муҳитида ишлаб чиқарувчига бўлган ишонч йўқолади, истеъмолчиларда ватанимиз ишлаб чиқарувчиларига нисбатан салбий муносабат вужудга келади.

Масалан, ДБҚ матбуот бўлими хабарларига мувофиқ, йил бошидан буён 454 ҳолатда умумий қиймати 48 млрд.сўмдан ортиқ электротехника, хусусан маиший техника воситаларини ноқонуний олиб киришга уринишлар бўлган.

Маркировкалаш тизимини жорий қилиниши истеъмолчига маҳсулот ҳақида ҳаққоний ахборот олиш ва контрафактдан муҳофазаланиш имкониятини беради. Ишлатилиши қулай бўлган Asl Belgisi мобил иловаси бизнинг истеъмолчилар учун ишончли дастёрга айланиб, эндиликда улар товар ҳақидаги барча ахборотга уни харид қилингунигача осонлик билан эга бўлишлари ва унинг асл маҳсулот эканлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлади. Ишлаб чиқарувчи эса ўз маҳсулотининг ҳаракатланиши ҳақида ишончли маълумотга эга бўлиб, ўзининг ҳалол номини ҳимоя қила олади! TEXNOPARK МЧЖ мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлар экан, ватанимиз ишлаб чиқарувчилари орасида биринчилардан бўлиб рақамлаштирилган маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳасида иштирок этишга қарор қилди.



- Ҳозирги пайтда лойиҳани рўёбга чиқариш қайси босқичда?

Ҳозирда биз ўз маҳсулотимизни «Миллий каталог» тизимида фаол тарзда рўйхатдан ўтказмоқдамиз. Карточкаларни тўлдириш қандайдир оворагарчиликни талаб қилмайди, чунки ахборотнинг асосий қисми маълумотнома хусусиятига эга. Ишни енгиллаштириш учун crpt-turon.uz сайтида ўргатувчи видео-дарслар жойлаштирилган бўлиб, уларда аниқ-равшан про-йўриқномалар берилган.

Ишлаб чиқариш рақамлаштиришдан манфаатдор. Маркировкалаш зарурий таҳлилномаларни беради, ҳамда маҳсулотнинг ҳаракатланиш йўлларини кузатиб боради. Унинг ёрдамида, маҳсулот қаердалигини, у ёки бу номланишдаги товарларнинг қанча миқдордаги турлари истеъмолчиларимиз орасида талабгирлигини ва омборларда тайёр маҳсулотнинг миқдори қанчалигини аниқ-равшан била оламиз.

- Тажриба лойиҳаси доирасида маиший техниканинг қайси турлари маркировкаланади?

Тажриба доирасида кир ювиш машиналарига, саноат кондиционерларига, совутгичларга ва музлатгичларга Data Mаtrix кодлари туширилади.

- Ишлаб чиқариш линияларингиз учун қандай технологик ечимлар танлаб олинди?

Тажриба лойиҳаси доирасида TEXNOPARK ишлаб чиқариш линияларига CRPT TURON МЧЖ маркировкалаш тизими операторининг мутахассислари ташриф буюрдилар. Бевосита шу жойнинг ўзида бизнинг имкониятларимиз билан танишиб чиқдилар ва линиялар таркибида маркировкалаш учун керакли ускуналар аввалдан мавжудлиги туфайли қўшимча махсус ускуналарни ўрнатишга ҳожат йўқ, деб қарор қилдилар. Мавжуд тизимни оператор билан биргаликда Asl Belgisi миллий тизимига интеграциялашни режалаштирдик.

Шуни таъкидлаш жоизки, маркировкалаш учун янги ишлаб чиқариш линиялари ажратилган. Масалан, маиший совутгичларни ишлаб чиқариш бир йиллик қуввати – 1 000 000 маҳсулот бирлиги, кир ювиш машиналариники эса – 300 000 бирлик.

- Data Matrix рақамли кодларини тайёр маҳсулотларингизга туширишни қачонга режалаштиргансиз?

Ҳозирда биз тизимни тест тартибида ишга туширишга фаол тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сўнгра ўқув жараёни режалаштирилган. Шундан кейингина тайёр маҳсулотга кодларни туширишни бошлаб юборамиз. Умид қиламизки, куз мавсумининг ўрталарида кодларни тайёр маҳсулотга туширишни бошлаб юборамиз. Бу биз учун ўта муҳим жараёндир.

Ахир, 1 декабрдан бошлаб мамлакатимизда рақамлаштирилган маркировкалаш тизими маиший техниканинг бутун сегменти учун мажбурий бўлиб қолади. Мазкур лойиҳада иштирок этиш бизга энг мақбул вариантни топиш, ишлаб чиқариш линияларини тўғри танлаб олишга кўмак берди. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси бўла туриб, биз унинг кўпдан-кўп ижобий томонларни кўрдик. Ишонаманки, маркировкалаш мажбурий бўлгач, ички бозоримиз анча «тозаланади», ҳамда истеъмолчиларимизнинг ўзлари ҳам буни албатта ҳис қила олишади!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 майдаги 322-сонли «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2021 йилнинг 1 декабридан бошлаб маиший техника воситаларини мажбурий маркировкалаш бошлаб юборилади. Бу эса бутун сегментни маркировкалаш бошланади дегани. Шунингдек, маркировкаланмаган маиший техника воситаларини хориждан олиб кириш ва божхоналардан ўтказиш тақиқланади. Маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиниши бозор муҳитини мусаффолаштириш ва соғлом рақобатни яратиш имконини берибгина қолмай, балки ишлаб чиқарувчининг ҳалоллигини ва истеъмолчи ҳамёнини ҳимоя қилади.

Asl Belgisi иловасини Android | iOS юклаб олишингиз мумкин.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей