1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
24 октября, 17:45 355 0

"Барса" – "Реал": “Қироллик клуби” “эл – классико” тарихидаги рекордни янгилай оладими?

Бугун Каталония пойтахтида яна бир Испания дербиси бўлиб ўтади.
Фото: Stock Photo
Бугун барча футбол мухлислари кутаётган Испания чемпионати доирасидан ўрин олган мавсумдаги дастлабки эл – классико гувоҳи бўламиз. 

"Барселона" мавсумни ёмон бошлаб секин-аста ўзига келаётганга ўхшайди. Каталонияликлар Чемпионлар Лигасининг дастлабки иккита турида мағлуб бўлишди ва Ла Лигада ҳам муваффақиятсизликларга учради. 

“Кўк-анорранглилар” ички чемпионатда "Aтлетико Мадрид"га сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аммо, "Aтлетик" (1:1), "Гранада" (1:1) ва "Кадис" (0:0) жамоаларига қарши учрашувда дуранг натижа қайд этиб, керакли бўлган очколарни қўлдан бой берди. 

ФИФА кунларидаги қисқа танаффусдан сўнг, "Барса" "Валенсия" (3:1) ва "Динамо Киев" (1:0) устидан ғалаба қозонди. Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум "Ноу Камп"да "Бавария" (3:0) ва "Гранада" (1:1) жамоалари мағлубиятга учрамади. 

"Реал Мадрид" Карло Aнчелотти бошчилигида яхши старт олди. Чемпионатнинг тўққизинчи турида “қироллик клуби” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Шуниси эътиборга лойиқки, камтарона “Шериф” жамоаси ЕЧЛ мусобақасида Испания грандини "Сантяго Бернабеу"да 2:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. 

Кўринишидан, ушбу мағлубият мадридликларга қаттиқ таъсир қилган кўринади, боиси бир неча кундан кейин улар "Эспаньол"га ҳам мағлуб бўлишди (1:2). 

“Реал Мадрид” футболчилари шу ҳафтанинг ўрталарида, ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"ни сафарда йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувда иккала жамоа вакилларидан бир қатор футболчилар майдонга туша олмаслиги ойдинлашди.

"Барселона" жамоасидан Брэйтуэйт, Араухо, Педри жароҳат сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Дембеле ва Альба "Реал"га қарши баҳсда майдонга тушиш ёки тушмаслиги сўроқ остида турибди.

"Реал Мадрид" жамоасида икки нафар футболчи Себальос ва Бэйл жароҳат сабабли "Барселона"га қарши ўйнай олмайди. Карвахаль, Азар, Йович ва Исконинг "Эл-классико"да иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Маълумот учун, "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари барча мусобақаларда ўзаро 247 учрашувда баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган ўйинларнинг 99 тасида "Реал Мадрид" клубининг қўли баланд келган бўлса, 96 баҳсда каталонияликлар ғалаба қозонган, қолган 52 учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. 

Агарда бугун бўлиб ўтадиган учрашувда “Реал Мадрид” футболчилари мезбонларни мағлуб этадиган бўлса, “қироллик клуби” ўзаро ўйинлардаги 100-ғалабасини нишонлайди. 

Айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида “Реал Мадрид” клуби 17 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “Барселона” эса 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган  “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей