1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
23 октября, 14:17 978 0

Президент сайловида қанча маҳкум овоз бериши маълум бўлди

Мазкур сайловда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган айрим маҳкумлар ҳам овоз беради.
Президент сайловида қанча маҳкум овоз бериши маълум бўлди
Фото: UzNews.uz
Жорий йилги Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам қатнашиши ҳақида UzNews.uz'га ИИВ ахборот хизмати бошлиғи Шоҳруҳ Ғиёсов хабар берди.

Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 8 203 нафар сайловчилар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга. 

Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинг овоз бериши учун жами 18 та сайлов участкалари ташкил этилди.

Мазкур сайлов жараёнларида номзодлар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга ва улар тўсиқсиз ичкарига қўйилади. 

Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей