1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
23 октября, 12:00 321 0

Чегарадан қарийб 9,1 млрд сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Улар Тошкентдаги божхона постидан 3,7 миллиондан ортиқ товарларга бож тўламай, тўловларини “тежамоқчи” бўлишган.
Чегарадан қарийб 9,1 млрд сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
Фото: Божхона қўмитаси
Божхона қўмитаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкентдаги "Чуқурсой" божхона постида МЧЖлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5 минг 300 дона соябонлар, 251 мингдан зиёд фонар, 3.5 млн дона болалар учун шарлар ҳамда 10 минг 900 дона LED чироқлари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 9.1 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2.8 млрд сўмлик божхона тўловларини "тежамоқчи" бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей