1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
23 октября, 08:21 387 0

Бугун Ўзбекистонда "сукунат" куни бўлади

23 октябрь куни мамлакатда "сукунат" бўлади. Сайлов куни ва унга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Бугун Ўзбекистонда
Фото: "Дунё" АА
Маълумки, Сайлов Кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайлов куни ва унга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Кодекснинг 103-моддасида эса сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланиши қайд этилган.

Бундан ташқари, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорловчи умумий хабарлар, овоз бериш тартиби ва сайлов қонунчилиги ҳақидаги мақолалар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови эртага, 24 октябрь куни бўлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей