1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
22 октября, 21:25 545 0

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олди

Aбдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Aфғонистон келгусида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олганини айтди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олди
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасида келгусида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олинганини журналистларга маълум қилди.

"РИА новости" нашрининг хабарига кўра, вазир бундан олдин Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчиcи Абдул Салам Ҳанафий билан учрашганини эслаган.

"Келажакда биз ҳукуматлараро комиссия тузамиз, деган келишувга эришилди. Бундан ташқари, манфаатлар ва тармоқлар бўйича кўчма ишчи гуруҳлар бўлади. Булар иқтисод, савдо, темир йўл, транспорт, ижтимоий масалалар, чегара хавфсизлиги ва бизни қизиқтирадиган бошқа масалалар бўлади.

Бугунги кунда бизнинг ҳамкорлигимизни ривожлантириш йўлида олдинга силжиш учун асосий тўсиқ - вақтинчалик ҳукуматнинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятининг мутлақ йўқлиги. Банклар музлатилган, улар операцияларни амалга ошира олмайдилар, пул йўқ ва бу активлар етти миллиард долларгача ҳар хил рақамлар, деб аталади. Aлбатта, Aфғонистон учун бугунги кунда етти миллиард доллар катта пул",
- дейди Абдулазиз Комилов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей