1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
22 октября, 17:54 826 0

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди — видео

Велосипед миниб кетаётган бола орқасидан келаётган HOWO'ни пайқамай қолган.

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр

Янгийўлда 11 ёшли велосипедчи юк автомобили ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати UzNews.uz'га.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 2010 йилда туғилган бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1963 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остига йиқилиб тушган.

ЙТҲ натижасида болакай воқеа жойида вафот этди.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей