1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
22 октября, 14:20 336 0

Навоийда айбини ёпиш учун ИИО ходимига $300 таклиф қилган шахс ушланди

Тилла заррачали тошлар билан қўлга тушган мазкур фуқаро ходим билан “келишмоқчи” бўлган.
Навоийда айбини ёпиш учун ИИО ходимига $300 таклиф қилган шахс ушланди
Фото: ИИВ
ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Зарафшон шаҳар ЙПХ масканида М.Б бошқарувидаги Nexia тўхтатилиб текширилганда, 12 дона қопга солинган таркибида тилла заррачалари бўлган тошлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Шундан сўнг, М.Б айбини беркитиш мақсадида ҳужжатларни йўқ қилиш учун ЖҚБ ходимига 300 AҚШ доллари пора беришни таклиф қилган. 

Тезкор ходимнинг аризасига кўра, ўтказилган тадбир давомида М.Б пулларни жиноят қидирув бўлими ходимига бераётган вақтда далилий ашёлар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей