1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Об-ҳаво
22 октября, 10:36 311 0

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини салқин об-ҳавода ўтказишади

Синоптиклар шанба ва якшанба куни кутилаётган ҳаво ҳарорати ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини салқин об-ҳавода ўтказишади
Фото: UzNews.uz
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун республика ҳудудининг каттта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +8…+13 даражани ташкил этади, бу октябрь ойининг охирги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага пастдир.

Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. 

Эртага кечаси ҳаво ҳарорати -2…+3 даражани ташкил этади, кундуз куни +11…+16 даражадан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз куни +13...+18 даража бўлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей