1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
22 октября, 10:00 335 0

Теледебатда президентликка номзодлар нарх-наво ва камбағаллик муаммосига қандай ечимлар таклиф қилди?

Тошкент давлат юридик университети доценти вазифасини бажарувчиси Бекзод Нариманов номзодларнинг нарх-наво, ташқи қарз ва камбағаллик муаммосига берган ечимларини таҳлил қилди.
Теледебатда президентликка номзодлар нарх-наво ва камбағаллик муаммосига қандай ечимлар таклиф қилди?
Фото: Муаллифнинг Facebook'даги саҳифаси
Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияси давомида халқимиз партиялар ўртасида дебатни кутаётган эди. Биринчи марта президентлик сайлови кампаниясида теледебат гувоҳига айландик ва унда бир қанча қизиқарли ҳолатларни кузатдик.

Биринчидан, дебатларда халқимизни ташвишга солаётган муаммоларни ечими президентликка номзодларнинг сайловолди дастури орқали муҳокама этилди.

Иккинчидан, номзодларнинг сайловолди дастурларини таққослаш орқали уларнинг энг халқчил ва оқилонасини танлаш имконига эга бўлдик. 

Учинчидан, дебатларнинг савол-жавоб қисми халқимизни кундалик ҳаётда энг кўп ташвишга солиб турган 3 та муаммо ажратиб олинди: нарх-наво, камбағаллик, ташқи қарз. 

Бошловчининг актуал масалаларнинг ечими бўйича саволларига номзод вакилларининг берган жавоблари орқали партиялар мамлакатимизнинг ривожланиш стратегиясини, халқимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича ҳар бир партия позициясини кўрсатадиган янги платформа вужудга келди. 

Вакилларнинг дебатларда билдирган фикрларида энг кўп янграган сўзлар орқали умумий картина ҳосил қилиш мумкин. 

— Экологик партия – “Яшил иқтисодиёт”, “Келажак”
— Халқ демократик партияси – “Давлат бошқарувчанлиги”, “Ижтимоий ҳимоя”
— Либерал-демократик партия – “Лидер”, “Халқимиз”
— Миллий тикланиш демократик партияси – “Миллийлик”, “Таълим”
— Адолат СДП – “Адолатли қонунлар”.


Шубҳасиз, баҳсларда партияларнинг вакиллари томонидан дадил ҳаракатлар, баъзи ҳолатларда бошқа партиянинг илгари сураётган ғояларига эътироз билдиришлари орқали ўз номзодларининг дастурини сайловчиларга етказишга ҳаракат қилдилар. Бу ҳолатни албатта сиёсий майдондаги катта ўзгаришларидан бири сифатида таъкидлаб ўтиш мумкин.

ХДП вакили иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган бўлса-да, Адолат СДП вакили ҳам ХДПни бу ғоясини қўллагандай бўлди. Аммо, Экология партияси бу таклифга нисбатан ўзларининг эътирозларини яшириб ўтирмади.

Баҳс давомида Экологик партияни қўллаб қувватлашни ўсганлигини кўрдик. Демак, баҳсни аҳамияти шундаки, электорат номзоднинг кўтарган масалаларини ўзининг рақибига нисбатан қанчалик ишончли ва дадил тушунтирса, шунчалик аҳамият беришини кўрдик.

Дебат давомида ЎзЛиДеП номзодининг вакили сиёсий майдонда “марказ”даги куч сифатида аҳолининг барча қатламларини манфаатини кўзда тутаётганлиги, сиёсий лидер томонидан сўнгги беш йилда амалга оширилган ишларнинг натижаси ҳамда муаммоларни ечиш учун сарфланадиган молиявий ресурсларни манбаларигача аниқ кўрсатиб ўтиши билан ажралиб турди.

Бекзод Нариманов Тошкент давлат юридик университети доценти в.б.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей