1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 октября, 16:29 368 0

COVID-19’га қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди

Шунингдек, супер-контрактга кирган талабаларга тўлов қилишга рухсат берилди.
COVID-19’га қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди
Фото: UzNews.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021/22-ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. 

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди. Бунда, тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

Қайд этилишича, t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.

Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди. 

Эндиликда, 15 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга ҳам стипендиясиз базавий тўлов шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бакалавриатнинг барча шаклида таълим олаётган талабаларга ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга 2021/22 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгилангани ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей