1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
21 октября, 16:03 1210 0

9 йил олдин фуқарони ўлдириб, уни далага кўмиб кетган шахслар ушланди

Бош прокуратура содир этилган қотиллик тафсилотларини маълум қилди.
9 йил олдин фуқарони ўлдириб, уни далага кўмиб кетган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура
9 йил олдин фуқарони ўлдириб, уни далага кўмиб юборган 3 нафар шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, 2012 йил 24 январь куни Қашқадарё вилояти Косон тумани Қорабўйин маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли бўлган Nexia-2'да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Шундан сўнг, мазкур Nexia-2 Самарқанд шаҳридан топилган ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, автомобиль кўздан кечирилганда, машинанинг турли жойларидан жами 14 дона бармоқ, кафт излари олинган.

Мазкур жиноят иши юзасидан амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида ўта ўғир жиноят фош этилди.

Терговда аниқланишича, М.О., Т.А. ва Д.С.лар томонидан бедарак йўқолган Т.Ғ. қасддан ўлдирилиб, унинг жасадини Чироқчи тумани Шўрбозор маҳалласи ҳудудида жойлашган захирадаги дала майдонида кўмиб, автомашинасини эса Самарқанд шаҳар Маданият маҳалласи Нарпай кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг орқа томонига ташлаб кетишганлиги аниқланган.

Ушбу жиноят иши юзасидан 3 нафар шахсга ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, барчасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят Прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей