1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 октября, 14:57 305 1

Жиззахдаги тоғли ва олис ҳудудларда тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев вилоятдаги тиббиёт соҳасида таълим олаётган талабаларнинг контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилишини айтди.
Жиззахдаги тоғли ва олис ҳудудларда тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади
Фото: Иллюстрация
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувида ўзининг 5 йиллик дастури бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.

Тез тиббий ёрдам учун 100 дан зиёд Damas'лар Жиззахда ишлаб чиқарилаётган Volkswagen машиналарига алмаштирилади. 

Тоғли ва олис ҳудудлар учун тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу мақсадлар учун келгуси беш йилда бюджетдан 2,1 триллион сўм маблағ ажратилади.

Жиззахда, қайд этилишича, 1,5 мингга яқин врачларга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда, тиббиёт олийгоҳларида ўқиётган 1 минг 200 нафар жиззахлик талабаларни ўз ҳудудларида ишга жалб этиш учун қулай шароит яратилиши айтилди. Улар билан шартнома тузилиб, таълим контракт пуллари ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, яна қўшимча 6 та олис қишлоққа ишлашга борадиган ёш шифокорларга ҳам 30 миллион сўмдан берилади.
Комментарии
  • Marat Gardeev
    Marat Gardeev 21 октября, 16:10

    Yaxshi fikr. Damaslar ham ancha eskirgandi. inson salomatligi doimo birinchi o'rinda bo'lmog'i kerak.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей