1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 октября, 14:25 276 0

Ўзбекистонда энди тарихий шаҳар марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконлари бўлади

Божхона тизимига мамлакатга олиб кирилганда солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати киритилмоқда. 
Ўзбекистонда энди тарихий шаҳар марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконлари бўлади
Фото: dutyfree.uz
Қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 70 та моддага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 10 та янги модда билан тўлдирилмоқда ва 1 та модда чиқариб ташланмоқда.

Таклиф этилаётган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

— Божхона ҳужжатларининг расмийлаштириш муддати 3 кундан бир кунгача қисқармоқда.

Товар ва транспорт воситаларини божхона режимига жойлаштириш бекор қилиняпти.

— Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган товарларни божхонадан чиқариш ваколатли шахслар томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилади. Аввал, божхона ўзи истаган нархни қўйиб, тадбиркорлар манфаати инобатга олинмас эди.

— Божхона тизимига ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилмоқда. Бу божхонадаги ҳисоб-китобларда инсон омилининг аралашувини чеклайди.

Эндиликда нафақат аэропортлар балки, мамлакатнинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқон марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконлари ташкил этилади.

Божхона тизимига солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати киритилмоқда. Бу тадбиркорлар учун эркин товар айланишини кафолатлайди.

Шунингдек, тизимда аппеляция кенгаши ташкил этиляпти. У шу кунга қадар тадбиркор билан божхона ўртасидаги мавжуд низоларни судгача ҳал қилиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади. Шу каби 80 га яқин ўзгаришлар ушбу қонунда ўз аксини топган.

Таклиф этилаётган янги тизим ёрдамида мавжуд низоларни дастлаб божхона органларида ҳал этиш ва бу орқали судда кўрилаётган низоларни ўртача икки баробарга қисқартиришга эришилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей