1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 октября, 12:07 709 4

Шавкат Мирзиёев: “Менинг бозорим ҳам, мозорим ҳам мана шу ер — Жиззах”

Президент сайловолди учрашувларининг охиргисини ота юртида ўтказмоқда ва минбарда илк марта ҳаяжон сезилаётганини айтди. Шунингдек, ҳоким бўлганидаги қийинчиликларни ҳам эслади.
Шавкат Мирзиёев: “Менинг бозорим ҳам, мозорим ҳам мана шу ер — Жиззах”
Фото: ЎзЛиДеП
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди учрашувларининг ўн тўртинчисини Жиззах вилоятида ўтказмоқда. 

Вилоятда янги ташкил этилган саноат зонасидаги автомобиль заводида ташкил этилган учрашувда вилоятда ҳокимлик қилган йилларини эслаб, Жиззахда орттирган тажрибаси ҳозир ҳам асқатаётганини таъкидлади.

“Мен кўп нарсани Жиззахда ўрганганман, оғир йилларим ўтган бу ерда. Кўпчилик мени пахтани яхши билади, дейишади. Лекин менинг мутахассислигим бошқа эди. Кечалари китоблар ўқиганман ва қийинчиликлар билан тажриба орттирдим. Бу ҳаёт мактабини менга Жиззах берди, мана шу юрт мени ўқитган десам ҳақиқат бўлади. Мана шу тажрибам Самарқанд вилоятида ҳокимлигида ҳам, бош вазирлигимда ҳам фойда берди, ҳозир ҳам асқатяпти.

Мен тарих тўғрисида кўп гапиряпман. Ўзбекистон фарзанди Шароф Рашидовга нисбатан қилинган адолатсизликларни қабул қила олмайман. Шунинг учун бу инсоннинг улуғ номини, хотирасини ўз ўрнига қўйишимиз керак. Тез орада Самарқанд давлат университетида музейларини ҳам ташкил қиламиз. Бир нарсани таъкидламоқчиман – энди тарихни борича, адолатли қилиб кўрсатамиз. 

Ҳеч бир вилоятда минбарга ҳаяжон билан чиқмагандим, лекин Жиззахда ҳаяжон сезиляпти. Чунки менинг бозорим ҳам мозорим ҳам шу юрт”,
- қўшимча қилди Ш. Мирзиёев.

Шунингдек, жиззахлик сайловчилар билан учрашувни нима учун охирига режалаштирганига ойдинлик киритди.

“Нима учун Жиззах вилоятини охирига қолдирдим? Сирдарёга келганда бир кунда келиб кетса бўларди. Лекин Жиззах менга ота юрт, мени улғайтирган замин. Ҳар бирингиз менга қадрдонсиз, сизлар билан алоҳида учрашмасам бўлмасди.

Жуда кўп жойларда учрашувлар ўтказдик, бир нарсага амин бўлдимки, одамлар ўзгаряпти. Фақат ўз вилояти, ҳудуди учун эмас, бутун Ўзбекистон ривожланиши учун ҳаракат қилишяпти. Ҳамма бир гапни қайтаряпти – “Қилса бўлар экан-ку!”. Ҳар бир хонадон ўзини ўзгартирса бўлар экан-ку.

Жиззахдаги қийинчиликларни мен яхши эслайман. Жиззах Самарқанд йўлида жойлашган, Тожикистонга қўшни. Ўша пайтларда шу йўлда катта бозор қуриш учун бор йўғи 25 минг доллар сўраганимда 500 сўм ҳам берилмаганди. Текстил корхонасини йўлга қўйиш, Зарафшондан сув олиб келиш учун камида 20 та хат ёзгандим, лекин барибир амалга ошмаган. Мана, ҳозир ҳар бир вилоятда бир нечтада текстил корхоналари ишлаб турибди”,
- деди давлат раҳбари.
Комментарии
  • Jack Daniyel
    Jack Daniyel 21 октября, 19:51

    Юртбошимиз ва уларнинг оила аъзоларига узоқ умр, сихат-саломатлик, бошлаган ишларига оллохдан барака тилаб эл-юртимиз келажаги учун шижоатлари сўнгмаслигини тилаб қоламан

  • ilmiy ish
    ilmiy ish 21 октября, 18:58

    Xuddi shunday jarayonlarni ko'rganmiz Xozir imkoniyat boshqa va barcha imkoniyatlardan to'liq foydalanish kerak Qaniydi xozir Jizzaxga SH Mirziyoyevga o'xshagan xokim bo'lsa Jizzax gullab yashnab ketardi

  • Komol Shomansurov
    Komol Shomansurov 21 октября, 16:13

    Шароф Рашидовни хар қанча улуғласа бўлади! Бундай инсонларни хамиша эслаб юриш керак

  • Ҳаётжон Рашидхонов
    Ҳаётжон Рашидхонов 21 октября, 15:06

    Sharof Rashidovga qilingan adolatsizliklarni aytib tarixiy xaqiqatni tiklayotganingiz uchun sizga ming rahmat janob preizdent.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей