1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
21 октября, 11:21 438 0

Урганчда қимматбаҳо металлни $500 мингга пулламоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Республика божхоначилари ноёб металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Урганчда қимматбаҳо металлни $500 мингга пулламоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Фото: Божхона қўмитаси
Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан вилоят давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қуйма платина ва симоб суюқ металлининг ноқонуний олди-сотди савдоси фош этилди. 

Урганч шаҳрида кузатувга олинган шахс оғирлиги 1 кг. 22 гр.ни ташкил қилувчи 1 дона платина қуймасини ҳамда салкам 514 гр. оғирликдаги заҳарли симоб моддасини сотишга уринган вақтида ушланди.

Ушбу шахс платина қуймасини 30 минг АҚШ долларига, симобнинг ҳар бир грамини 1000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган. Мазкур ҳолатда қонунбузар шахсдан белгиланган тартибда олиб қўйилган платина ва симобнинг умумий қиймати 1 млрд. 128 млн. 510 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей