1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
21 октября, 11:10 263 0

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун иккинчи марта тарифларни пасайтиради

Тарифларнинг пасайтирилиши қайси хизматлар учун эканлиги айтилди.
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун иккинчи марта тарифларни пасайтиради
Фото: UzNews.uz
Uzbekistan Airports АЖ раҳбарияти хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ер усти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларининг янги рўйхатини тасдиқлади.

Хусусан, қуйидаги хизматлар учун ставкалар ва тўловлар пасайтирилди: 

— Самолётнинг қўниш ва чиқиш йўлагини таъминлаш;  
— Йўловчиларнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;  
— Авиация хавфсизлигини таъминлаш; 
— Аэровокзалдан фойдаланиш;  
— Йўловчиларга келиш ва кетишда хизмат кўрсатиш;  
—  CUTE платформасига кириш.  

Қайд этилишича, ўртача тарифларнинг пасайиши 15 фоизга тенг бўлади. Нархлар ва тўловларнинг янгиланган рўйхати 31 октябрдан IATA 2021/22 қиш мавсумининг бошидан бошлаб киритилади.  

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airports АЖ иккинчи марта авиаташувчилар учун тарифларни пасайтирмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей