1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
21 октября, 10:13 339 0

Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоевда допинг аниқланди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг дзюдочиси уч йил муддатга дисквалификация қилинган.

Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоевда допинг аниқланди
Фото: МОҚ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар бермоқда.

Текширув натижасида, спортчи Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги ҳисобланадиган Meldonium тақиқланган моддасини истеъмол қилгани аниқланган.

Натижада, Ўрозбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинган. Дисквалификация 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланган.

Дзюдочи дисквалификация муддати тугаганга қадар, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей