1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
21 октября, 09:23 335 0

Қирғизистондан сунъий олмалар ичида $531 минглик гиёҳванд моддасини олиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи ушланди — видео

У 147 та ясама олмага "наркотик-метамфетамин" моддасини жойлаган.
Қирғизистондан сунъий олмалар ичида $531 минглик гиёҳванд моддасини олиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи ушланди — видео
Фото: видеодан кадр
Қирғизистон Республикаси ИИВнинг хабар беришича, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда божхона хизмати махсус операцияси давомида жами 10 минг 100 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддаларини сунъий олмалар ичига яшириб, олиб ўтаётган ўзбекистонлик К.Б. исмли ҳайдовчи ушланган.

Мусодара қилинган "наркотик-метамфетамин"нинг қора бозордаги нархи $531 мингга тенглиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳайдовчи DAF юк машинасида "Эрон -Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Қирғизистон-" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳозирда Қирғизистон ИИВ ходимлари томонидан жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича текширув ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей