1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 октября, 21:40 443 0

Қирғизистондан ўғирланган "Жигули" 23 йилдан кейин Тошкент вилоятидан топилди

Суриштирув натижасида автомобилга эгалик қилиш ҳуқуқи 3 нафар шахсга тегишли эканлиги аниқланди.
Қирғизистондан ўғирланган
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Б.А. ўзига тегишли бўлган 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Ваз-2106” русумли автомобилининг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу автомобилнинг маълумоти ва агрегат рақами текширилганда Қирғизистондан олиб қочилганлиги ва 1998 йил 20 февраль ойи дан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Текширув давомида ушбу автомобилга 3 нафар шахснинг эгалик ҳуқуқи борлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, автомобилни Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига ким олиб киргани бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Малумот учун, ИИВ ЙҲХББда рўйхатга олинаётган, қайта рўйхатдан ўтказилаётган, рўйхатдан чиқарилаётган транспорт воситалари ИИВ “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими” базасидан текширувдан ўтказилиши лозим. Ушбу тизимдан текширувдан ўтказиш 2015 йилдан йўлга қўйилган бўлиб, автоматик тарзда ишлайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей