1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
20 октября, 18:59 414 0

Тошкентда номаълум шахслар банкоматдан 396 млн сўмдан ортиқ пулларни ўғирлаб кетди

Мазкур ҳолат бўйича гумонланувчи сифатида тўрт нафар фуқаро қўлга олинган.

Тошкентда номаълум шахслар банкоматдан 396 млн сўмдан ортиқ пулларни ўғирлаб кетди
Фото: Иллюстрация

ИИББнинг хабарига кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396 300 000 сўм бўлган учта қутини олиб кетган. Ҳодиса Олмазор туманида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли А.А., 28 ёшли М.А., 26 ёшли У.А. ва 25 ёшли М.М.лар қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей