1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 октября, 17:52 304 0

Марғилонда масжиднинг тарихий биноси бузиб ташланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.
Марғилонда масжиднинг тарихий биноси бузиб ташланди
Фото: t.me/insider_uz
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузилиб, ўрнига янги масжид биноси қад ростлаётгани билан боғлиқ танқидий хабарлар тарқалди. 

Шундан сўнг, Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 1918 йилда қурилган ушбу масжиднинг хом ғиштдан қурилган деворлари ёрилган, пойдеворнинг чўкиб кетгани кузатилган, шунингдек, бино томининг ибодат пайтида қулаб тушиш хавфи пайдо бўлган.

Қайд этилишича, 2019 йилда олиб борилган техник экспертиза давомида бинонинг конструктив ва тузилмавий ечимлари меъёрий хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Техник жиҳатдан бинони реставрация ёки реконструкция қилиш имкониятлари йўқлиги сабабли, бузиб, қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда масъул идоралар экспертлари хулосаси олинган. 

“Бугунги кунда эски масжид ўрнида 1500 ўринли бўлган барча қулайликларга эга замонавий янги масжид биноси қад ростламоқда. 

Эски масжид пештоқидаги ёғоч ўймакорлик нақшлари реставраторлар томонидан доимий амалиёт усулида рақамлар билан белгиланиб кўчириб олинган ҳамда сақлаш учун олиб қўйилган. Янги масжид биносининг айвони айни ўлчамларда барпо этилмоқда, унинг пештоқига эски масжиддан кўчириб олинган нақшлар ўрнатилади”,
- дея келтирилади хабарда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей