1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
20 октября, 15:45 333 0

Ўзбекистон ва Корея мутахассислари Бухородаги тарихий объектларнинг 3D макетини яратади

Бухородаги қадимий қисмларнинг 3D макетини яратишни ўз ичига оладиган Uzbekistan Digital Heritage Planform платформасини ишга туширишнинг умумий нархи 6 млн долларни ташкил қилади. 

Ўзбекистон ва Корея мутахассислари Бухородаги тарихий объектларнинг 3D макетини яратади
Фото: uzbektourism.uz

Бугун, 20 октябрь куни Бухоронинг тарихий марказида жойлашган Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D макетини яратиш бўйича тажриба лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Аққулов ҳамда Жанубий Кореянинг New Layer So. Ltd, LX Korea Land and Geospatial Informatix Corporation вакиллари иштирок этди.

Жанубий Кореянинг ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлигининг 150 минг АҚШ доллари қийматидаги грант лойиҳаси асосида Digital Twin, 3D технологиялар ва географик маълумотларни Google maps тизимига бириктирган ҳолда, Исмоил Сомоний мақбарасининг нусхаси яратилади.

Учрашув якунида томонлар Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D макетини яратиш борасидаги тажриба лойиҳасини якунлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар режасини имзолашди.

Асосий лойиҳани амалга ошириш – Бухоронинг тарихий қисми 3D нусхасини яратиш ҳамда онлайн-мониторинг тизимини ўрнатиш орқали Uzbekistan Digital Heritage Planform платформасини ишга тушириш учун маданий мерос объектларида Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги грантига аризалар тайёрланади ва топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Мазкур лойиҳа доирасида Маданий мерос агентлиги ҳузурида барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган, алоҳида Ўзбекистондаги тарихий ва археологик объектларни рақамлаштириш хизмати ташкил этилади.

Мазкур хизмат келгусида мустақил равишда тарихий-маданий мерос, археология объектларини рақамлаштиришни амалга оширади ҳамда уларни рақамли платформага киритади.

Қайд этилишича, ушбу платформанинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, оддий фуқаролар онлайн-туризм билан таништириш ва турли тадқиқотлар ўтказиш учун олимлар каби объектларнинг юқори аниқликдаги рақамли 3D нусхасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей